АПЛнинг икки клуби Мексика терма жамоаси етакчиси учун кураш бошлади
- 28-июл 2018, 11:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррера фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра "Арсенал" ва "Фулхэм" 28 ёшли Мексика терма жамоаси аъзоси учун ўзаро кураш бошлаган.
Таъкидлаш керакки, Эррера яқинда якунланган ЖЧ-2018да Мексика терма жамоасида ўз ўйинлари билан кўплаб жамоаларни қизиқтириб қўйган эди. Унинг "Порту" билан шартномаси эса келгуси йил ўз ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ