Стадион: Уайт Харт Лейн
Ўйин тугади, Ўзбекистон бу сафар ҳам Уругвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди - 0:3!
Вакилларимиз бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади
Сардор Мирзаев бурчак зарбаси ишлади
Хосе Мария Хименес Қувватовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун сариқ карточка олди
Уругвайнинг яна бир хавфли ҳужумидан сўнг тўп дарвозамиздан жой олди. Аммо ҳакам бу вазиятда дарвозабонимизга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топиб, голни ҳисобга олмади
Кристиан Стуани бугунги ўйинда дублга эришди ва шу заҳоти захирага олинди
Уругвай ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг дарвозамизни яна бир бор ишғол қилди. 3:0!
Жалолиддин Машарипов қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди
Найтан Нандез ўрнига Жонатан Родригес майдонга тушди
Уругвайнинг хавфли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо дарвоза тўсини бизни голдан қутқариб қолди
Жавоҳир Сидиқов ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди
Уругвайнинг хавфли ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.
Диего Годин ўрнига Себастьян Коатес майдонга тушди
Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамов ўрнига Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаев майдонга тушди
Терма жамоамиз чан қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилди. Сайфиев томонидан узатиб берилган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ
Уругвай таркибида ўзгариш: Диего Лаксальт ва Николас Лодейро ўрнига Жованни Гонсалес ва Марсело Сараччи майдонга тушди
Марат Бикмаев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда
Даврон Ҳошимов Диего Лаксальтга нисбатан ишлатган қўполлиги учун бош ҳакам Милорад Мажич томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
Элдор Шомуродов рақиб жарима майдончаси ташқарисида бир футболчини алдаб, зарба беришга уринди. Аммо ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди
Рақибнинг яна бир хавфли ҳужуми Егор Кримец томонидан бартараф этилди
Уругвай хавфли ҳужум ташкил қилиб, зарба йўллади. Санжар Қувватов ўз ўрнида
Вакилларимиз тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
Терма жамоамиз аъзолари девор услубида комбинация ташкил қилиб, рақиб жарима майдончасига ёриб киришмоқчи эди, аммо уругвайлик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумга ўтишга уринмоқда. Аммо рақиб ҳозирча бунга имконият бермаяпти
Рақибларимиз 2-таймни ҳужум билан бошлашди. Аммо Қувватов тўпни эгаллаб олди
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
Отабек Шукуров узоқдан яна кучли зарба йўллади. Бу сафар ҳам Муслера ҳушёр
Уругвай терма жамоасининг чап қанотдан ташкил қилган ҳужумидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
Отабек Шукуровдан "Зидан финти". Унинг бу ҳаракатлари стадионга йиғилган мухлислар олқишига сазовор бўлди
Узоқ давом этган комбинациядан сўнг Отабек Шукуров дарвозага зарба йўллади. Аммо Фернандо Муслера унинг зарбасини эгаллаб олди
Терма жамоамиз ўнг қанотдан ниҳоятда чиройли ҳужум ташкил қилганди. Аммо Шомуродовнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади
Элдор Шомуродовга юқоридан тўп етказиб берилганди. Аммо ҳакам ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда эканини қайд қилди
Гастон Перрейра терма жамоасининг ҳужумидан сўнг яна бир хавфли зарба йўллади. Аммо бу сафар Санжар Қувватов тўпни эгаллаб олди
Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришди
Бурчак зарбаси ишлаб олдик.
Гол! 2:0! Уругвай ҳимоячиларимиз хатосидан фойдаланиб яна битта гол киритди. Гол муаллифи Кристиан Стуани. У тўпни Санжар Қувватов устидан ошириб, дарвозага жойлаб қўйди.
Тўп назорати яна рақиб томонга ўтди
Уругвай ниҳоятда тартибли ҳимояланмоқда. Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ҳимоячилар жарима майдончасидан узоқлаштиришди
Охирги 2 дақиқа давомида Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет ҳужум ташкил қилмоқда
Одил Аҳмедовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси уругвайлик ҳимоячиларга тегиб қайтди
Элдор Шомуродов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кираётганди. Аммо ҳимоячи ундан илдамроқ ҳаракат қилди
Уругвайнинг чап қанотдан уюштираётган ҳужуми охирига етмай қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни жарима майдончамиз атрофидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини бошлаётганди. Аммо кутилмаганда сардоримиз майдон марказида сирпаниб, тўпни йўқотди.
Егор Кримец жарима майдончасимиз ичида рақиб билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ниҳоятда хавфли ҳужум ташкил қилди. Машарипов-Сидиқов комбинациясидан кейин тўп Шомуродовга келиб тушди. Аммо Элдорнинг зарбасига аниқлик етишмади
Гол! Уругвай ҳисобни очди. Гастон Перрейра жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб Уругвайни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Рақибларимиз яна бир хавфли ҳужум ташкил қилишганди, ҳимоячиларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
Уругвайнинг дастлабки ҳужуми муваффақиятсиз якунланди
Ҳозирча рақибларимиз тўп билан муомала қилишмоқда
Ўйин бошланди!

Ўзбекистон ва Уругвай мамлакатлари мадҳиялари янграб ўтди

Ҳар икки терма жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишмоқда
Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Мазкур саҳифа орқали учрашувнинг эътиборга молик вазиятларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз