06.10.2013 20:00

Стадион: Уайт Харт Лейн
Бош ҳакам: Lee Probert
Ўйин тугади! "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
Туроповнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
АГМК сафида ўзгариш: Санъат Шихов ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга тушди
Бу орада "Локо" сафида ўзгариш бўлди. Жамшид Искандеров ўрнига Азиз Ҳайдаров майдонга тушди
Гооол! 2:1! Зафар Полвонов ҳисобни қисқартирди
Гооол! 2:0! Йован Жокич собиқ дарвозасини ишғол қилди
"Локомотив" сафида ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Игорь Елич майдонга тушди
Ҳакимовнинг жаримадан узатилган тўпга боши билан берган зарбасини Жавоҳир Илёсов ушлаб олди
АГМК сафида навбатдаги ўзгриш: Миржамол Қосимов ўрнига Жасур Ҳаким тушди
Абдуҳолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
"Локо" футболчилари жарима зарбасига эга бўлишган эди. Бироқ мазкур жараён Исмоиловнинг фоли билан якун топди
АГМК иккинчи бўлимни фаол бошлади. Полвоновнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз юқоридан кетди
Ғофуровнинг зарбасини Султонов эгаллаб олди
Ҳасановнинг зарбаси жонли деврога тегиб тўғри Илёсовнинг қўлига бориб тушди
Зочевич йиқитилди. Қосимов шогирдлари қулай жарима зарбасига эгалар
Даврон Ҳошимовни йиқитгани учун Сайдулло Раҳматов огоҳлантирилди
Ҳужумда фол. Абдуҳолиқов ноҳақ
Танаффус вақтида жамоалар сафида ўзгариш бўлмади
Иккинчи бўлим старт олди. Таймни "Локо" футболчилари бошлаб беришди
Танаффус! Ҳозирча ҳисоб 1-0!
Беллашувнинг дастлабки бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди
АГМК сафида ўзгариш: Миролюб Костич ўрнига Марко Зочевич майдонга тушди
Полвонов офсайдда қолиб кетди
Ҳасанов Полвоновни бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди. Зафар якка курашда имкониятни бой берди
Жўраев Жокични йиқитди
Ўйин темпи бироз тушди
Сардор Мирзаев узоқ масофадан Султоновнинг хушёрлигини синаб кўрди. Суҳроб тўпни муштлари билан баратараф этди.
"Темирйўлчилар" яна биро бор тўпни буракдан ўйинга киритди. Бу сафар ҳам муваффақиятсиз
Зарбаа! Туропов чап қанотдан узатиб берилган тўпни тўхтатмасдан зарба берди. Бирозгина ноаниқ
АГМК футболчиси тўпни қўли билан ўйнади. Искандеровнинг зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
Искандеров тўпни ўйинга киритди, муваффақиятсиз
"Локо" бурчак тўпи тепади
Жокичга нисабатан Полвонов қоида бузди
Ҳошимов Раҳматовни йиқиди. Майдон марказидан Қосимов шогирдлари тўпни ўйинга киритишади
Гол ўтказиб юборгач, АГМК фаоллашди. Полвоновнинг зарбасини Илёсов ушлаб олди
Гооол! Темурхўжа Абдуҳолиқов бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди! 1:0!
Полвонов майдонга қайтди. Учрашув давом этади
Майдон марказида АГМК футболчиси ёрдамга муҳтож
Гол, бироқ бу вазиятда Абдуҳолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кети
Абдуҳолиқовнинг зарбасини Султонов бартараф этди
Дастлабки дақиқаларда "темирйўлчилар" устунлик қилишмоқда. Искандаров ва Ғофуров қанотларда фаол
Ўйин бошланди!
Сирож Сайфие хотирасига бир дақиқа сукут сақланди