
23.01.2010 20:00
Стадион: Старый Траффорд
Бош ҳакам: Steve Bennett
Учрашув якунланди! "Қўқон-1912" дербида иродали ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!
Туронда стандарт вазият юзага келди, бироқ Музаффаровнинг зарбаси ноаниқ чиқди!
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
Уххххх!!! Норбековнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!!!
Ўзгариш: жароҳат олган Бекмуродов ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига майдонга Иқбол Маликжонов тушди
Бекмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўйинни давом эттиролмаса керак.
Бекмуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.
Ажойиб ҳужум Норбековнинг офсайдда қолиб кетганлиги боис тўхтатилди.
Мезбонларда ўзгариш бўлди
Жавоҳир Соҳибов ўрнига Кваме Кари Кари майдонга тушди
Унинг зарбаси узатмага айланди. Музаффар Абдуллаев маҳорат кўрсатди...
Яна Музаффаров стандарт вазиятдан зарба йўллайди. Бу сафар хавфли бўлиши мумкин.
Қайтган тўпга мезбон футболчи ноаниқ зарба йўллади.
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
Яна бир ўзгариш: Мўмин Мелиевнинг ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди
Ўзгариш: Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушди.
ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Қўқон-1912" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Мурод Холмухаммедов жарима тўпидан йўллаган аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
Ашурматов шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
Фозил Мусаев Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига майдонга тушди.
Яйпанда ёмғир кучайди. Табиийки, бу футболчиларга таъсир кўрсатмай қолмаяпти.
Қанотдан берилган зарбани "Турон" дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.
Ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарган майдон эгалари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни теншлаштирди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Жасур Ҳакимов дарвозага киритди.
Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаолроқ бошлади.
Мезбонлар таркибида ҳаракат қилган Даврон Умировнинг ўрнига Бо Йонг Ким майдонга тушди
Иккинчи тайм бошланди!
Танаффус!
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Меҳмонов ҳамда Мелиев ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам вазиятни ўнглади.
Мўлиев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
Ҳисобда олдинга ўтиб олган меҳмонлар фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.
ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Мўминжон Мелиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
Мурод Холмухаммедовга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
Бурчакдан "Турон" жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
Жамоадоши узатган тўпга Собиржонов ета олмади.
"Қўқон-1912" футболчиси урган гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.
Тўпни қўли билан тўхтатиб қолган Дайан Пониевич огоҳлантирилди.
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни "Қўқон-1912" дарвозабони эгаллаб, жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлади.
Катта тезлик олган Норбеков тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди. Мезбонлар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
"Турон" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.
Мерзляковнинг жарима майдони марказига узатган тўпига биринчи бўлиб дарвозабон етиб борди.
Ашурматов шогирдлари фаолликни қайтариб олди.
Холмухаммедовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.
Собиржоновга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида қўқонликлар яхши стандартга эга бўлди.
Ҳисоб очилиши мумкин эди! Жасур Ҳакимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Яйпанликлар позицион ҳужум уюштирмоқда.
"Қўқон-1912" жарима майдонига яқин ҳудудда стандартга эга бўлди. Аммо Ҳасановнинг узатмасига жамоадошлари ета олмади.
Бурчадан "Турон" жарима майдонига етказиб берилган тўпни мезбонлар қайтарди.
Қўқонликлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
"Турон"нинг тезкор қарши ҳужумини Мерзляков бартараф этди.
Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.
Ўйин бошланди!