Стадион: Сигнал Идуна Парк
Бош ҳакам: Michael Oliver
Учрашув якунланди! Германия Данияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалда!
Хаверцнинг яна бир зарбасини Шмейхель қайтарди
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
Вирцнинг голи офсайд сабаб ҳисобланмади
Вирцнинг зарбаси кучсиз чиқди, Шмейхел ўз ўрнда
Саненинг ўрнига Антон тушди. Ўзимизнинг Антон
Фюлькург зарба йўллаган вазиятда офсайд қайд этилди
Мусиаланинг ўрнига Вирц тушди
Дания кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди, аммо самарасиз
Мусиалани бу сафар тўхтатиб қолишди, Германия ҳужумлар сонини камайтирмаяпти
Гооооооооооооол! Жамал Мусиала қанотдан ёриб кириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
Гюндоган ва Андрих ўрнига Жан ҳамда Фюлькург туширилди.
Мелле Санени тўхтатиб қолди ва сариқ олди у ҳам
Хаверц ажойиб финт амалга ошириб, зарба берди ва ноаниқ чиқди
Ба Андрихга нисбатан қоида бузди ва сариқ олди
Гооооооооол! Кай Хаверц пенальтини голга айлантирди
Пенальти белгиланди! Андерсен ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнади
Йўқ! Гол урилган вазиятда офсайд бор экан
Гооооооооооол! Йоахим Андерсен ҳисобни очди
Майкл Оливер иккинчи таймга старт берди
Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус....
Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Даниядан қарши ҳужум, Делейнидан пас ва Хойлундан зарба, Нойердан сейв!
Шлоттербекнинг "совғаси"дан Хойлунд фойдалана олмади.
Майкл Оливер Дания бош мураббийи Хюлманга сариқ кўрсатди
Каспеееееер! Рюдигернинг зарбасини қайтарди. Иккинчи темп билан давом этган ҳужум ноаниқ зарба билан тугади.
Ҳуштак чалинди! Жамоалар ўйинни давом эттиришмоқда
Қайтдик дўстлар. Учрашув қолган жойидан давом эттиралади.
Кучли ёмғир ва шамол бошланди.
Осмонда чақмоқ чалингани сабабли ўйин тўхтатилди!
Ўйинда тенглик! Дания ҳам тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Немислар эса қарши ҳужумлардан фойдалана олишмаяпти.
Эриксен жарима зарбасини амалга оширди. Тўп эса жонли деворга тегиб қайтди.
Даниядан иккинчи хавфли вазият! Мельенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Дания олдинга ўтмоқда. Эриксеннинг зарбасига Рюдигер блок қўйди.
Германия тўлиқ ўйин назоратини қўлга олди. Жамоага фақатгина гол етишмаяпти.
Немислар Шмейхель дарвозаси олдида жарима майдончаси олдида стандартга эга бўлди ва уни Кроос амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб, қайтди.
Шмейхель "ёндирмоқда". Хаверц яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди ва бурчак зарбасидан немислар яна битта зарба бера олди. Каспердан навбатдаги сейв
Немислар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишди. Дания эса қарши ҳужумга ўтиди. Шу билан бирга, Эриксенни Сане тўхтатишга муваффақ бўлди.
Каспееееееееер! Киммих узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади ва Шмейхель ўз ўрнида.
Шлоттерберг гол урганди, лекин ҳакам уни бекор қилди.
Германия ўйинни фаол бошлади. Раум бурчак тўпи ишлади ва Кроос уни амалга оширди ва гоооол!
Ўйин бошланди! Германия ва Дания чорак финал учун кураш олиб боришади.