Зиданга “Реал” ҳам керак эмас, у фақат бир жамоада ишлайди!

  • 30 декабрь, 2024, 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бир неча йилдан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан ҳар йили қатор гранд клублардан бош мураббийликка таклиф олади.

Франциялик мутахассис уларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ. Аввалроқ, Зидан фақат илгари ўзи икки маротаба бошқарган “Реал” ёки Франция терма жамоасида ишлаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.

AS нашрининг маълум қилишича, Зидан мураббийлик фаолияти бўйича аниқ тўхтамга келган. У фақат Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишламоқчи. Қолган таклифларни қабул қилмайди.

Аслида Зинедин Зидан 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин мамлакатининг бош жамоасида иш бошлашни режа қилган эди. Лекин Дидье Дешам терма жамоани финалга олиб чиққани учун яна ўз жойида қолди.

Ҳозир Мадрид шаҳрида яшаётган Зидан ҳамон Франция футбол федарациясидан терма жамоа бош мураббийлигига таклиф кутяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!