Забиҳилло Ўринбоев: "Ғалабали сериямизни давом эттириш ниятидамиз"

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 30 ёшли тажрибали ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

Tecno

"Гарчи бўлажак рақибимиз икки йиллик танаффусдан сўнг, Суперлигага қайтган бўлса-да, жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказиб, етакчи жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, мазкур учрашув “водий дербиси” мақомига эга. Дерби беллашувлари эса барчага маълум, доимо шиддатли, томошабоп, кескин курашларга бой тарзда кечади. Албатта, бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди. 

Жамоамиз сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этиб, мухлисларни хурсанд этмоқда. Ушбу учрашувда ҳам зафар қучиб, ғалабали сериямизни давом эттириш, ишқибозларга қувонч улашишни ният қилганмиз. 

Бўлажак ўйинда мухлисларни стадионда кутамиз ва Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, биргаликда байрам қиламиз, - деди Забиҳилло Ўринбоев, клуб матбуот хизматига.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!