Ёзги чиллада ҳам футбол ўйналадими? Жаҳон чемпионатигача Суперлига якунланадими? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб

CHERY AUTO

Айни пайтда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ва миллий терма жамоалар иштирокида қитъа саралаши ўтказилмоқда. Ушбу беллашувлардан сўнг ички мусобақалар давом эттирилади.

Tecno

Бир неча кундан сўнг ёзнинг иссиқ мавсуми бошланади ва бу пайт футбол ўйналадими? Умуман олганда, ноябрда жаҳон чемпионати старт олади. Унгача Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланадими? Бу саволларга ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида жавоб берди.

Қатардаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 21 ноябрь куни старт олади. ЎзПФЛ мавсумни 20 ноябрга қадар якунлаш ва келаси мавсумни февраль ўртасида бошлаш, ёздаги 40 кунлик чилла вақтида (2023 йилдан бошлаб) футбол учрашувларини тўхтатиш устида ишлаяпти. Тез орада ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Демак, бу мавсум ёзнинг чилласида футбол баҳслари ўтказилади. Кейинги йили чилла пайти тўхтатиб турилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
09/06/2022 15:32
Qanaqa issiq. kechka quysa bulaveradiki. kechka. 9ga bemolol fudbol uynasa buladiki yozni kuniga.
Рахманов Элдор
10/06/2022 10:44
Trenirovkani qachon qiladi