Ёзда келган гигант футболчи “Челси”га “сиғмади”

  • 16 декабрь, 2024, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” ёзги трансферлар даврида ўз сафига Тосин Адарабиойони қўшиб олган эди. Бироқ 27 ёшли ўйинчи бугунги кунда Энцо Маресканинг ишончини оқлай олмаяпти.

Tecno

Тосин захирада пайт пойлаб ўтирадиган ёшда эмас. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Бўйи икки метрга яқин баҳайбат ҳимоячига “Вест Хэм” оғиз солмоқда. “Болғаурарлар” Адарабиойога “аристократлар” таклиф қилган шароитни яратиб беришга қарор қилган  ва қўшимчасига мунтазам ўйин амалиёти ҳам ваъда қиляпти.

“Челси”да ҳимоя марказини Леви Колвилл ва Уэсли Фофана тўлиқ банд қилган. Мареска кўпроқ айнан мана шу дуэтга суянмоқда.

Аслида “Манчестер Сити” тарбияланувчиси бўлган ва кейинчалик “Вест Бромвич”, “Блэкберн”, каби жамоаларда тажриба ошириб, “Фулхэм”да ўйнаган Адарабиойо ёзда “Челси”га эркин агент мақомида келган.

Шу боис, “Челси” 20 миллион еврога баҳоланаётган баҳайбат ўйинчисини қанча нархга сотиб юборса ҳам, фақат фойда кўради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!