Ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум
Шу кунларда Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри III ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқда.
Ушбу комплекс мусобақа дастуридан дзюдо баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, 29-30 октябрь кунлари жами 16 та вазн (8 та ўсмирлар, 8 та қизлар) тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Мураббийлар штаби томонидан III ёшлар Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз таркиби тасдиқланди. Дзюдочиларимиз тўлиқ таркибда медаллар учун баҳсларга киришишади. Терма жамоамиз делегацияси 27 октябрь куни Баҳрайнга жўнаб кетади.
-50 кг: Шоҳжаҳон Усмонов
-55 кг: Абубакр Сатторов
-60 кг: Давлат Аҳроров
-66 кг: Султонбек Қўлдошбоев
-73 кг: Мирзоҳид Худойқулов
-81 кг: Самандар Суннатов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-40 кг: Дилафруз Болтабоева
-44 кг: Алина Колючева
-48 кг: Диана Азамбекова
-52 кг: Зуҳра Алимова
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова
-70 кг: Шоҳиста Тўраева
+70 кг: Хонзодабегим Усмонқулова
Мураббийлар: Аурелиан Чиприан-Флис, Геланий Оздаев, Фаёз Юсуфов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар