
Яна бир ҳамюртимиз проф боксда навбатдаги жангини ўтказади
25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. Андижонлик 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни россиялик тажрибали боксчи Алан Хугаев рақиб бўлади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
Маълумот учун, бу Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Икки жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. 26 ёшли Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан олдин қўлга киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар