Хоккей. Роман Смирягин Қозоғистон Про лигасида декабрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди

  • 04 Jan 22:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Hockey
CHERY AUTO

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби дарвозабони Роман Смирягин Қозоғистон Про лигасида декабрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Роман ўтган ойда “Ҳумо” билан бирга бешта ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонди ва улардан бирида дарвозаси дахлсизлигини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлди. У ўртача ҳисобда бир ўйинда 1,54 та гол ўтказиб юборди ва 94,17% зарбаларни қайтаришга эришди.

Маълумот учун, “Ҳумо” айни дамда мусобақа жадвалида 47 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!