Хави: Кетмасанг, бутун мавсум захирада ўтирасан!

  • 25 Jul 18:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни клубдан кетишга кўндира олмаяпти.

Бош мураббий агар бу ҳужумчи кетмаса, бутун мавсум давомида захирада қолишини таъкидламоқда. Чунки, испаниялик мутахассис ҳужум чизиғига ўзи истаган футболчиларни олиб келди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Каталонияга Ферран Торрес ва Пьер-Эмерик Обамеянгни олиб келди. Ёзда каталонияликлар Усмон Дембелени жамоада қолишга кўндирди. Шунингдек, Роберт Левандовскини қўлга киритди.

Айни пайтда Хавида ҳужум чизиғи вакилларидан Мемфис Депай ва даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтнинг хизматларига эҳтиёж йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!