Ханчжоу-2022. Ўзбекистон терма жамоаси сув полоси баҳсида Таиланддан енгилди
Вакилларимиз ҳисобида бир ғалаба, икки мағлубият бор
Хитойдаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Сув полосида Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд билан куч синашди. Беллашувда ҳамюртларимиз 11-17 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди вакилларимиз Япония билан куч синашади. Ўйин 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 18-8 ҳисобида Жанубий Кореяни таслим этганмиз. Хитойга эса 5-33 ҳисобида имкониятни бой берганмиз.

Изоҳлар (0)