Асосий мазмунга ўтиш

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегациясида навбатдаги олтин медаль!

Олтинларимиз 22 тага етди.

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова делегациямизга навбатдаги олтин медални тақдим қилди.

Яккаликнинг кўпкураш дастурида иштирок этган юртдошимиз 131.300 балл билан энг яхши натижани қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати кеча жамоамий дастурда ҳам олтин медалга эга чиққан эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ