Хаби Алонсо Беллингемга эркинлик беради

  • 7 октябрь, 12:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”ни ёзда қабул қилиб олган Хаби Алонсо жамоага ўз ўйин услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Испаниялик мураббий олдида турган муҳим масалалардан бири жамоадаги юлдузларга таркибда жой топиш ва уларга етарли даражада ўйин вақти ажратишдан иборат.

Tecno

Хаби Алонсо айни пайтда яқинда жароҳатидан қутилиб, сафга қайтган Жуд Беллингемни жамоага интеграция қилишга уринмоқда.

Мураббийлар штаби спорт формасини тиклаб олишга уринаётган англиялик ярим ҳимоячини тўртта учрашувда захирадан майдонга туширди ва биттасида бошланғич таркибга киритди.

Marca нашрининг ёзишича, Алонсо Беллингемнинг позицияни ва майдондаги вазифаларини ўзгартирмайди. Жуд аввалгидек эркин ижодкор сифатида ўйнайверади ва жамоасиужумга ўтганида рақиб жарима майдончасигача кириб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!