Волейбол. Эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги якунланди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг (фото)
22 та жамоа Ўзбекистон кубоги учун бор маҳорат ва истеъдоди билан курашди.
Спортнинг волейбол тури бўйича эркаклар ўртасидаги "Ўзбекистон кубоги-2023" мусобақаси юқори кайфиятда якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон волейбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мусобақада ўтган йили 8 та жамоа иштирок этган бўлса, жорий йилда 22 та жамоа Ўзбекистон кубоги учун бор маҳорат ва истеъдоди билан курашди. Энг қувонарлиси эса баҳсларда 4 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳам терма жамоалари борлигидир. Бу эса юртимизда волейбол спорт турининг янада оммалашаётганининг исботидир.

Якуний натижалар қуйидагича:
1-ўрин. "UzTelekom" волейбол клуби.
2-ўрин. "Road Patrul" волейбол клуби.
3-ўрин. "Buvayda tadbirkor" волейбол клуби.

Изоҳлар (0)