Асосий мазмунга ўтиш

Витинья «Барселона»га қарши баҳсни финал репетицияси деб ҳисобламайди

  • Изоҳлар: 0
  • Футбол

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинья Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Парижликлар умумий босқичнинг 3-турида, сешанба куни ўз майдонида каталонияликларни қабул қилади.

«Келажакдаги финал репетициясими? Бу ҳақда хулоса чиқаришга ҳали эрта — ҳозир октябрь ойи. Мавсум давомида кўп нарса ўзгариши мумкинлигини биламиз. Ҳозирги вазият март ойидаги ҳолатдан анча фарқ қилиши аниқ.

Албатта, «Барселона»га қарши ўйин — жуда қизиқарли тўқнашув. Айтиш мумкинки, бу «Бавария» билан бир қаторда Европанинг энг яхши жамоалари ўртасидаги баҳс. «Бавария» ҳам асосий даъвогарлар қаторида бўлишга муносиб», — деди Витинья матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» — «Барселона» учрашуви Тошкент вақти билан 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ