Винисиуснинг шартномасига янги банд киритилади

  • 21 Mar 18:34
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ва Винисиус Жуниор томонлар ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, янги келишувда бразилиялик футболчини Саудия Арабистони клублари сотиб олиши мумкин бўлган махсус банд киритилади. Яъни шартномада саудияликлар 2025, 2026 ва 2027 йилларда 300 миллион евролик сотиб олиш имконияти кўрсатилади.

Таъкидланишича, бундай нарх белгилаш "олтин ўрталик" ҳисобланади: бир томондан, "Реал" спорт лойиҳасини ҳимоя қилса, бошқа томондан Винисиусни йўқотган тақдирда яхши компенсация олишни кафолатлайди.

Шунингдек, Винисиуснинг "Реал"даги маоши бир мавсумда 20 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!