Винисиус ўзига бошқа чемпионат танлади

  • 04 Dec 09:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лигани тарк этиб, фаолиятини Саудия Арабистони Профессионал лигасида давом эттиришни истаяпти.

Tecno

Таниқли журналист Ромен Молинанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчининг ўзи ва унинг яқинлари шайхлар таклиф қилаётган мўмай даромадга қизиқиб қолган.

Маълумки, Саудия Арабистони клублари 24 ёшли футболчини жаҳон футболида энг катта маош оладиган ўйинчига айлантирмоқчи.

Айни пайтда “Ал-Аҳли” жамоаси Винисиусга шартнома таклиф қилишга тайёр. Бироқ бунинг учун саудияликлар “Реал”ни трансферга кўндириши керак. Чунки ҳужумчи мадридликлар билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга.

Transfermarkt портали Винисиус Жуниорни 200 миллион еврога баҳолаган ва бразилиялик юлдуз бугунги кунда дунёнинг энг қиммат ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!