УЕФА ПСЖ трансферларидан шубҳага тушди

  • 21 Sep 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Қатар клубларига учта футболчиси – Марко Верратти, Юлиан Дракслер ва  Абду Диаллони сотиб юборди.

Tecno

Бу трансферлар парижликлар учун омадли бўлди. Transfermarkt портали тарқатган маълумотга кўра, ПСЖ бу савдодан 69 миллион евро фойда кўрди.

УЕФАни айнан мана шу трансферлар қизиқтирмоқда. Агар халқаро ташкилот ПСЖ хўжайинларининг ушбу ўйинчиларни олган “Ал-Аҳли” ва “Ал-Араби” клублари раҳбарияти билан алоқалари ўта яқинлиги аниқланса, УЕФА ПСЖга бу трансферлардан келган фойдани ҳисоботга киритишга йўл қўймайди.

Мутахассисларнинг айтишича, қатарлик шайхларнинг ўзаро алоқалари ПСЖга юқоридаги трансферларни қимматроқ нархларда амалга оширишига шароит яратган бўлиши мумкин.

Бу эса, ПСЖга молиявий фэйр-плей бўйича кенгроқ имкониятларни тақдим этади.

Comments

You must be logged in to commet!