УЕФА еврокубоклар соврин жамғармасини қисқартиради

  • 20 Oct 18:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Коронавирус пандемияси еврокубокларнинг мукофот жамғармасига ҳам таъсир ўтказди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Инқироз натижасида Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 560 миллион евро зарар кўради. Шу сабабли, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида қатнашадиган клубларга тўловларни беш йилга қисқартиришни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ, УЕФА 2020/21 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси учун 1,95 миллиард евро, Европа лигаси учун 560 миллион евро мукофот жамғармаси белгилангани ҳақида маълум қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!