
У "Рома"да қолади!
Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга қараганда, “Рома” ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло янги мавсумда ҳам "Рома"да қолади.
Боиси, томонлар ўртасидаги келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш бўйича банд ёзилган. Шунга қарамасдан Моуриньо имкон қадар тезроқ Дзаньоло билан боғлиқ вазият ҳал бўлишига умид қилмоқда.
Бундан олдинроқ Дзаньоло “Милан”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Николо Дзаньоло якунланган мавсум “Рома” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Фикрлар