У кетиб қолмаслиги керак

  • 21 декабрь, 2020, 14:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” асосий ҳужумчига айланиб бораётган Маркус Рэшфордга мавсум охирига қадар янги шартнома тайёрланаётганини маълум қилди.

Tecno

Унга кўра, 23 ёшли футболчи ҳафтасига 300 минг фунт маош кўрсатилган беш йиллик шартномага имзо чекади. Рэшфорд билан Эд Вудворднинг шахсан ўзи икки ой ичида музокара олиб боришини билдирган.

Маркуснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг трансфери 80 миллион еврога баҳланмоқда.

Рэшфорд жорий мавсумда барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди ва бешта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!