
Туркия Суперлигаси. "Галатасарай" ўз уйида "Ризеспор"ни ишончли ҳисобда таслим этди
Туркия Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Галатасарай" - "Ризеспор" клублари ўртасидаги беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришиб, ғалабали сериясини давом эттирди. Ҳусниддин Алиқулов эса 73-дақиқада захирага олинди. Ундан аввал эса ҳамюртимиз сариқ карточка билан жазоланган эди.
Дастлаб беллашувнинг 20-дақиқасида Давинсон Санчес ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Виктор Осимхен орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Дал Варешанович ҳисобни қисқартиришга муваффақ ҳам бўлган эди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда Мауро Икарди орадаги фарқни яна 2 тага ошириб қўйди.
"Галатасарай" ушбу ғалаба орқали 4 та учрашувдан сўнг 12 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Ризеспор" эса 3 та учрашув ўтказиб, 1 очко тўплади ва 16-ўринни банд қилди.
Фикрлар