
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган ҳимоячи "Брайтон"да қолиши мумкин
"Брайтон" "Челси" футболчиси Леви Колуиллни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Клуб лондонликларга илк таклифни жўнатди. Унга кўра "чайкалар" ҳимоячиси учун 30 миллион евро тўламоқчи. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, "аристократлар" мазкур таклифни рад қилди. Колуиллнинг ўзи асосий таркибга кириш учун уриниб кўрмоқчи. мавсум бошида "Брайтон"га ижарага бериб юборилди. У Де Зерби қўл остида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та ассист амалга оширди.
Таъкидлаш жоиз, 20 ёшли ҳимоячи "Челси" академиясидан чиққан бўлиб, у ҳали катталар жамоасида дебють қилмаган.
Фикрлар