Асосий мазмунга ўтиш

Тошкентда Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтади

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақаларга мезбон давлатлар аниқлаб олинди.

Қувонарлиси, пойтахтимиз Тошкент шаҳри 2027 йил ўтказиладиган жаҳон лицензион турнирини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу бўлажак Олимпиадага йўлланма берувчи 5 мусобақадан бири бўлиб, унда дунёнинг энг кучли атлетлари жам бўлади. Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ