Тен Хаг “Манчестер Юнайтед”га “янги Неймар” билан келади

  • 19 апрель, 2022, 21:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиши кутилаётган Эрик тен Хаг Англияга ёлғиз келмайдиган бўлди.

Нидерландиялик мутахассис янги жамоасига “Аякс”нинг икки ўйинчиси – Юрриен Тимбер ва Антонини олиб келади, деб хабар бермоқда The Express нашри.

Бу икки футболчи Нидерландия чемпионатида пешқадамлик қилаётган амстердамликларнинг муваффақиятларида асосий ролларни бажармоқда.

Айниқса, ҳар икки қанотда ўйнай оладиган Антонини мутахассислар Неймарга кўп қиёслашади. Неймар билан Бразилия терма жамоасида бирга ўйнаётган Антони “Сан-Паулу” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва икки йилдан бери “Аякс” шарафини ҳимоя қилмоқда.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 33 та учрашувда 12та гол уриб, 10 та ассист қайд этди.

Эрик тен Хаг манчестерлик мутасаддилари ёзда “Эвертон” ҳимоячиси Жеррард Брантуэйтни ҳам трансфер қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
20/04/2022 04:23
Svvh