
Тебас Хаби Алонсонинг "Реал"га қайтиши ҳақида: "Бу яхши қарор, мен хурсандман"
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид" бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдирди.
— "Реал" буни ўзи учун энг тўғри қарор деб ҳисобламоқда ва мен Хаби Алонсо учун хурсандман. У испан футболига, ўзининг севимли жамоасига қайтаяпти. Менимча, бу яхши қарор.
Менга ёқади: чемпионатимизга ҳозирда Европада ва дунёда энг зўрлардан бири саналадиган футболчилар ва мураббийлар келиши. Хаби Алонсо — айнан шундай шахс. "Байер" билан "Бавария"га рақобатда чемпионликни қўлга киритиш — осон иш эмас, – дея гапириб ўтди Ла Лига президенти.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби"ни бошқариб келаётган Карло Анчелотти ёзда жамоани тарк этиб, Бразилияни бошқариш эҳтимоли юқори. Унинг ўрнига эса "қаймоқранглилар"ни Хаби Алонсо бошқариши кутилмоқда.
Comments