
Таэквондочи йигитларимиз жамоавий дастурда ярим финалга йўл олишди
Германияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида таэквондочи йигитларимиз жамоавий дастурда ярим финалга йўл олишди.
Универсиада ўйинлари доирасида таэквондо WТ бўйича мусобақалар қизғин паллага кирди. Бугун, эркаклар жамоавий дастурида 1/8 финал босқичи баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси (Аҳмедов, Туробов, Мавлонов) Туркия эркаклар терма жамоасини 2:0 ҳисобида (24:22, 19:8) мағлуб этди.
Чорак финалда эса йигитларимиз Эквадор терма жамоаси устидан ҳам 2:0 ҳисобида (31:12, 27:5) ишончли ғалаба қозонишди. Эндиликда йигитларимиз ярим финалда ўз маҳоратларини намоён этишади.
Фикрлар