"Сурхон" спорт мажмуасига янги табло ўрнатилмоқда

CHERY AUTO

Клуб матбуот хизмати тарқатган  хабарга кўра, , "Сурхон" футбол клуби мутасаддиларнинг бир қатор изланишлари натижасида, "Сурхон" спорт мажмуасига UZLED фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган, (умумий жамғармаси таҳминан 300 млн сўм)ни ташкил этадиган, "LED Q-8R" таблоси олиб келиб ўрнатилмоқда.

Tecno

Футбол муҳлислари ушбу табло ўрнатилгандан сўнг, "Сурхон" жамоаси томонидан киритилган чиройли голларни, фото ва видеолавҳаларни кўриш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, клуб мутассадилари тез кунларда стадион ёриткичлари масаласини ҳам ижобий ҳал қиладилар.

Бундан бир неча кун аввал украиналик мутахассилар Максим Кривонос ҳамда Олекий Фешенколар Термиз шаҳрига ташриф буюриб, "Сурхон" спорт мажмуасини кўздан кечирдилар ва ушбу мутахассилар яқин кунларда стадион ёриткичларини таҳминан 1800 люкс кўринишга олиб келишга вада бердилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!