
"Сурхон" - "Пахтакор": Ушбу жамоалар ўйинида шу кунгача бирор марта ҳам дуранг қайд этилмаган
Хабарингиз бор Суперлига 4-турида "Пахтакор" Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади.
Пойтахтликлар айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, термизликлар 7 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонадан ўрин олишган. Шу сабабли "шерлар" иштирокидаги беллашув яна бир бор турнинг марказий ўйини мақомида кечади.
Таъкидлаш керакки, "Пахтакор" "Сурхон" билан охирги марта 2004 йил, бундан 15 йил аввал куч синашганди. Шу тариқа "Пахтакор" 15 йиллик танаффусдан кейин Термизга яна чемпионат доирасида беллашув ўтказиш учун ташриф буюради.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 24 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 19тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган. Рақиб дарвозасини 80 марта ишғол қилган "шерлар" 24 тўп ўтказиб юборишган. Термиздаги ўйинларда "Пахтакор" 8 ғалаба ва 4 мағлубиятга эга. Голлар нисбати 25га 17ни ташкил қилади. Жами 12 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.
Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 14 апрель, якшанба куни Термиздаги "Алпомиш" стадионида соат 16:15да старт олади.
Фикрлар