Суперлига. «ОКМК» сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Қўқон-1912»ни мағлуб этди
Muhammadqodir Ruzmatov
Шу тариқа, «ОКМК» уч очкони қўлга киритди.
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув якунланди.
«ОКМК» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Миржамол Қосимов ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Шоҳруҳ Ғадоев мувозанатни тиклади. 90+2-дақиқада эса Сиаваш мезбонларга ғалаба келтирган голни урди.
Қайд этиш жоиз, қўқонликлар аъзоси Зафар Ҳакимов биринчи бўлим якунида қизил карточка олиб, майдонни тарк этган эди.
Шу тариқа, «ОКМК» уч очкони қўлга киритди.
Изоҳлар (0)