Стол тенниси. Астанада Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

  • 08 Oct 14:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Ping-Pong
CHERY AUTO

Шу кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида жамоавий дастурда гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳслар ўтказилди.

Tecno

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, унда 1 ғалаба ва 1 мағлубиятли ўйин ўтказган йигитларимиз ҳам, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган қизларимиз ҳам ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллашди. Афсуски, ушбу натижа медаллар учун курашни давом эттиришга етарли бўлмади. Энди спортчиларимиз жамоавий дастурда 11 ва 13-ўринлар учун курашишади.

Тақвимга кўра, спортчиларимиз 9 октябрдан жуфтлик ва микст, 11 октябрдан яккалик йўналишларидаги иштироклари билан мусобақани давом эттиришади.

Comments

You must be logged in to commet!