Соннинг трансфери рекорд бўлди
"Тоттенхэм" расман Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Хён Миннинг клубни тарк этишини эълон қилди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини АҚШнинг "Лос-Анжелес" жамоасида давом эттиради.
"BBC" нашрининг хабар беришича, МЛС клуби 33 ёшли футболчи учун 26 миллион доллар тўлади — бу лига тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири бўлди.
Сон "Тоттенхэм" сафида 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол урди ва жамоа тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар орасида бешинчи ўринни эгаллади.
2024/25 мавсумида у АПЛда 30 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 9 та ассист муаллифи бўлди.



Фикрлар