"Сўғдиёна" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд превью

  • 04 Aug 17:04
  • Karim Xudayqulov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 11-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Tecno

Айни пайтда Суперлигада юқори поғоналарда бораётган жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"нинг ўзаро тўқнашуви энг аҳамиятли беллашувлардан бирини тақдим этади. Ғалаба қозонган клуб турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олиш имкониятига эга. Шу сабабли мазкур баҳснинг кескин кечишини кутиш мумкин. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 52 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 5та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 125 гол урган пойтахт клуби ўз дарвозасидан 40 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Беш марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва уч бор дуранг натижа қайд этилган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 август, шанба куни соат 19:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.


Comments

You must be logged in to commet!
Шухрат Хусаинов
05/08/2022 00:04
Пахтакор майдон танламайди Олга пахтакор
&
Bakhadirov
04/08/2022 17:52
So'g'diyonadan g'alaba kutib qolamiz