Собиқ ҳакам: "Пенальти йўқ эди"

  • 25 ноябрь, 2022, 20:37
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Эдуардо Итурральде Гонсалес кеча Португалия - Гана беллашувида африкаликлар дарвозаси томон белгиланган пенальти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Кеча ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган баҳсда португаллар Африка қитъаси вакилини 3:2 ҳисобида таслим этди. 65-дақиқада Сантуш жамоаси пенальтидан урилган гол эвазига ҳисобни очганди. 

"Менинг фикримча, Роналду билан содир бўлган вазиятда пенальти йўқ эди. У чиройли шўнғиди. Бироқ ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси бор, дейдиганларни тушунаман", - деди собиқ испаниялик ҳакам. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!