“Сити” тишсиз бўрига ўхшаб қолди

  • 30 сентябрь, 2020, 11:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кўп гол уришни яхши кўрадиган “Манчестер Сити” асосий тўпурарлари - Серхио Агуэро ва Габриэл Жезус хизматидан фойдалана олмай қолди. Агуэро тиззасидан операция қилинганидан кейин ҳали тикланмаган бўлса, Жезус яқиндигина оғир жароҳат олди.

Tecno

Гарчи Пеп Гвардиола қўл остидаги футболчилар билан бу вазиятдан чиқиб кетишига ишонаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти жамоага истеъдодли ҳужумчи Аркадиуш Миликни олиб келишни истамоқда.

“Манчестер Сити” хўжайинлари жамоасини янгилашни истаётган польшалик тўпурар трансфери учун 25 миллион евро тикишга тайёр. Милик учун “Тоттенхэм” ҳам даъвогарлик қилмоқда, бироқ лондонликлар молиявий курашда манчестерликларга бас кела олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!