Шотландия терма жамоаси форварди АПЛ клубига эркин агент сифатида бориб қўшилди

  • 7 сентябрь, 2020, 23:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Шотландиялик ҳужумчи Райан Фрейзер "Ньюкасл" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

26 ёшли футболчи “қарғалар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 2025 йилгача шартнома имзолади.

Фрейзер фаолияти давомида "Абердин", "Борнмут" ва "Ипсвич" клубларида тўп сурган. Шотландия терма жамоаси сафида эса 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!