
Шомуродов ва Роналду бир жамоада?
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Римликлар раҳбарияти таркибга португалиялик юлдузни чорламоқда. Бу ҳақда "Il Messaggero" хабар тарқатди.
Маълумот учун, Роналду Италияда тўп тепишга улгурган. Криштиану А Серияда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилганди.
Аввалроқ, Моуриньо бошчилигидаги "Рома" Конференциялар Лигаси финалида "Фейеноорд"ни мағлуб этиб, чемпион бўлганди.
Фикрлар