Шахмат. Жаҳон чемпионатида кумуш медаль!

  • 16 октябрь, 11:37
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3–16 октябр кунлари Албания давлатининг Дуррес шаҳрида 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Tecno

Ўзбекистонлик иқтидорли шахматчи Олимова Руқия 14 ёшгача қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб натижа қайд этди!

У 11 имкониятдан 9 очко тўплаб, дунёнинг 107 нафар иқтидорли қизлари орасида кумуш медаль соҳибасига айланди!

Бу ютуқ нафақат Руқиянинг, балки бутун Ўзбекистон шахматининг фахридир. Юртимиз шарафини юксак даражада ҳимоя қилган спортчимизни чин дилдан табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!