Шашка. Бухорода Ўзбекистон чемпионати бошланди
Кучлилар сараланмоқда.
Шу кунларда Бухоро шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази"да спортнинг шашка тури бўйича эркаклар, аёллар ҳамда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мамлакат биринчилигида республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 100 нафардан ортиқ шашка усталари дона сурмоқда. Иштирокчилар рапид ва блиц йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришмоқда.





Изоҳлар (0)