Шакири фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

  • 10 Aug 15:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клубибининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жердан Шакири фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, “Лион” 29 ёшли швейцариялик футболчининг трансфери бўйича мерсисайдликларга таклиф юборган. “Ливерпуль” Шакирининг трансферини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Шакири учун шунингдек, "Лацио", "Наполи", "Севилья" ва "Вильярреал" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.

Жердан Шакири 2018 йидан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!