"Шаҳр Ходро" устози эртанги ўйин ҳақида нималар деди?
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Шахр Ходро" жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Стефано Кузин қатнашди.
"Бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Бу бизнинг мусобақадаги тўртинчи ўйинимиз бўлади. Бу учрашувга яхши тайёгралик кўрганмиз ва ижобий натижага эришиш учун майдонга тушамиз.
ОФК қарорига кўра, беллашув Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Албатта, бу бизга бир қатор қийинчиликлар туғдиради", - деди Стефано Кузин.



Фикрлар