"Севилья" ўз сафига "Порту" футболчисини қўшиб олди

  • 15 июль, 2019, 17:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" клуби "Порту" ярим ҳимоячиси Оливер Торресни сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра андалусияликлар 24 ёшли испаниялик футболчи учун 12 млн евро тўлашган. Футболчи эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Торрес асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Порту” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 146та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!