Мане Африка Миллатлар кубоги доирасидаги Кабо-Вердега қарши кечган баҳсда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб, бошига жиддий зарба қабул қилиб олганди. Сенегал шифокори Абдураҳмон Федиорнинг маълум қилишича, футболчи ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда.
"Ливерпуль" вакили Экваториал Гвинеяга қарши чорак финал учрашувида жамоасига ёрдам бериши мумкин. Мазкур ўйин эртага 00:00да старт олади.
Садио Мане жорий мавсум АПЛдаги 20 учрашувда 8 та гол ва битта ассист муаллифига айланган.
Comments