
Сарри янги ҳафтада "Ювентус" бош мураббийи сифатида эълон қилинади
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти бош мураббий Маурицио Саррини “Ювентус”га қўйиб юборишга рози бўлди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 60 ёшли италиялик мутахассис янги ҳафтада “кекса синьора” бошқарувига тайинланади.
Бироқ, ҳозирча “аристократлар” Сарри учун туринликлардан қанча товон пули талаб қилишаётгани маълум эмас. Бундан аввалроқ эса “Челси” унинг учун 5 млн евро товон пули сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Сарри бошқарувидаги "Челси" ўтган бир йил ичида АПЛда 3-ўринни эгаллади ва Европа лигасида ғолиб чиқди.
Фикрлар