Сане фақат бир шарт эвазига "Бавария"да қолишга тайёр

  • 18 Oct 17:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" вингери Лерой Саненинг келажаги жамоадаги келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда, чунки футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Tecno

Таниқли журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, Сане шартномасини узайтириб, Мюнхен клубида қолмоқчи. Бироқ, битта муаммо бор - футболчи фақат ҳозирги маоши даражасидаги, яъни йилига 20 миллион евро бўлган таклифни қабул қилиши мумкин. Агар "Бавария"нинг таклифи пастроқ бўлса, Сане бошқа клублар билан музокараларга киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 28 ёшли германиялик футболчига "Ньюкасл" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, Лерой учун АПЛ бегона эмас. У бундан аввал бир неча мавсум "Манчестер Сити"да ўйнаган.

Comments

You must be logged in to commet!