Роналду: Зўрлигимни исботлаб қўйганман!

  • 27 февраль, 2022, 15:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”  ҳужумчиси  Криштиану Роналду кейинги пайтда кўр танқид қилинаётганига қарамай, ўзини юқори савияда ўйнаётганига ишончи комил эканини таъкидлади.

Tecno

- Йилдан йилга рақамлар кўрсатаётган юқори натижаларга эришаётганимни исботлаб келяпман. Мен сизларга ўзимнинг зўрлигимни айтишим шартмас, чунки ҳаммасини рақамлар кўрсатиб турибди. Фактлар бор экан, бошқа гап-сўзлар ортиқча.

Мен 18 ёшимдан юқори савияда ўйнаб келаман ва охирги 15-16 йил давомида чўққида турибман, - деди португалиялик тўпурар.

"Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус" каби клублар шарафини ҳимоя қилган Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду расмий учрашувларда 804 гол урган ва бу натижа жаҳон рекорди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!