Роналду "Ювентус"да ноябрь ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди

  • 22 декабрь, 2020, 21:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

35 ёшли португалиялик футболчи ўтган ой “кекса синьора” сафида жами 4 та ўйин ўтказди ва рақиблари дарвозасига 6 та гол урди.

Роналду жорий мавсум “Ювентус” таркибида барча турнирларла 13 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!